Жамият | 19:25 / 24.06.2016
4797
1 дақиқада ўқилади

Хитой фуқароси 20 йилдан бери битирув имтиҳонларини топшириб келмоқда

Мақсадли хитойлик 20 йил кетма-кет битирув имтиҳонларини топшириб келади. Бу ҳақида «Жэньминь жибао» нашрининг онлайн-версияси хабар берди

22 июнь куни Сичуань провинциясида 2016 йилги битирув имтиҳонлари натижалари эълон қилинди. 49 ёшли Лян Ши 453 балл олиб, бу йил биринчи марта иккинчи босқичдан юқорироқ кўтарилди. 

Лян Шининг сўзларига кўра, бундай натижа у учун ҳам қувончли, ҳам қайғулидир, зеро унинг мақсади - биринчи даражали олий таълим муассасаси. У бу йил университетга қабул қилиш ҳақида ариза беришдан воз кечиб, кейинги имтиҳонларга тайёрланишни бошлашни режалаштирган.