Жаҳон | 13:47 / 24.06.2016
3730
1 дақиқада ўқилади

Хитойда юк машинасининг микроавтобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

24 июнь куни тонгда Хитойнинг Хэйлунцзян провинциясида юк машинаси микроавтобус билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги маълум қилмоқда.

Бахтсиз ҳодиса Танъюань даҳасида, маҳаллий вақт билан соат 9:00 да (Тошкент вақти билан 6:00) содир бўлган. Юу машинаси ичида 22 нафар йўловчиси бўлган микроавтобусга тўғрима-тўғри бориб урилган. Жароҳатланганлар сони 13 кишини ташкил қилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси микроавтобус йўловчилари ҳисобланади. Полиция юк машинаси ҳайдовчисини қўлга олган. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш