Жаҳон | 15:30 / 24.06.2016
8787
2 дақиқада ўқилади

Independent: Brexit Европа орзусига нуқта қўйди

Британия халқининг Евроиттифоқдан чиқиши ҳақидаги қарори, Европа орзусига нуқта қўйди, деб ёзади The Independent.

Манбада Британия ташқи ишлар вазири Эдвард Грейнинг Биринчи жаҳон уруши арафасида айтган сўзлари ёдга олинган: "Бутун Европа узра чироқлар ўчмоқда". Референдум натижаларини кузатган мақола  муаллифи, бу сўзлар ушбу қитъадаги ҳозирги аҳволга жуда мос келади, деган хулоса қилган. 

Шарҳловчи Европа лойиҳаси ўзининг 60 йиллик тарихи давомида энг ҳалокатли мағлубиятга учраганини тан олади. ЕИ аъзоси бўлган ҳеч бир мамлакат, шу пайтгача мазкур блокни тарк этмаган. Бу ерда гап - ЕИ аҳолисининг 10 фоизи истиқомат қилувчи ва блок ЯИМнинг бешдан бир қисмини ишлаб чиқарувчи Буюк Британия каби катта давлат ҳақида кетмоқда.

Brexit билан боғлиқ шокдан сўнг, Европа мамлакатлари ЕИ Британиясиз ҳам гуллаб-яшнаши мумкинлигини таъкидлай бошлашади. Бироқ референдум Швеция, Дания, Нидерландия ва ҳаттоки Францияда занжир реакциясига сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Эндиликда, ЕИ келажаги борасида баҳс-мунозаралар юзага келиши аниқ, деб ҳисоблайди муаллиф.