Жаҳон | 18:36 / 24.06.2016
4156
1 дақиқада ўқилади
Лондон мэри шаҳарга сармоя киритишдан чўчимасликка чақирмоқда
Лондон шаҳри мэри Содиқ Хон сармоядорларни, Буюк Британия пойтахтига сармоя киритишдан қўрқмасликка чақириб, ЕИ таркибидан кичик йўқотишлар билан чиқиш зарурлигини таъкидлаган.
"Ҳозирча оқибатларни таҳлил қилишга эрта, аммо мен сармоядорларга эслатиб қўймоқчиманки, Лондон буюк шаҳар, Буюк Британия буюк давлат. Халқ хоҳиши бажарилиши керак. Шунга кўра, биз ЕИдан чиқамиз, бироқ буни тўғри амалга оширишимиз керак", — деган Содиқ Хон Sky News телеканалига берган интервьюсида.
У, британияликларнинг танловидан афсус билдирар экан, ҳаёт шу билан тўхтаб қолмаслигини таъкидлаган.
Google image