Жаҳон | 18:18 / 24.06.2016
5963
1 дақиқада ўқилади
Лукашенко ШҲТда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф этди
ШҲТ саммитининг кенг доирадаги музокараларида иштирок этган Белоруссия президенти Александр Лукашенконинг баёнот беришича, иқтисодий ҳамкорлик ШҲТнинг асосий ҳамкорлик йўналишларидан бири бўлиши лозим.
"Бизларнинг ўзаро муносабатларимизнинг муҳим йўналишларидан бири- иқтисодий ҳамкорлик бўлиши керак. ШҲТ минтақасида улкан иқтисодий салоҳият тўпланган. Шу билан бирга, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатларнинг аъзо бўлиши билан ташкилонинг қамрови янада кенгаяди", — деган Белоруссия президенти ШҲТ саммитида қилган чиқишида.
Унинг сўзларига кўра, йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодий тараққиёт мақсадларига хизмат қилиши керак.