Спорт | 17:17 / 24.06.2016
4619
1 дақиқада ўқилади
Манба: «Боруссия» Мхитарянни «МЮ»га 40 млн евро эвазига сотишга рози бўлди
Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси футболчиси Генрих Мхитаряннинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳал бўлган. Бу ҳақда Tribuna.uz сайти Bild нашрига асосланиб хабар тарқатган.
Қайд этилишича, дортмундликлар жамоаси раҳбарияти арманистонлик бу футболчисини инглизлар клубига 40 млн евро эвазига сотишга рози бўлган.
Мхитаряннинг «Боруссия» билан шартномаси муддати 2017 йилнинг ёзига қадар тузилган, футболчи бу шартномани узайтиришни истамаганди.
«Боруссия»га Мхитарян 2013 йилнинг ёзида Донецкнинг «Шахтёр» жамоасидан келганди. У немислар клубида 140 учрашувда майдонга тушиб, 41та гол урган.
Манба: Tribuna.uz