Жаҳон | 14:26 / 24.06.2016
3262
1 дақиқада ўқилади

Ҳонконгдаги кўп қаватли бинода чиққан оловни ўчириш вақтида икки нафар ўт ўчириш ходими ҳалок бўлди

Ҳонконгдаги кўп қаватли омборда чиққан оловни ўчириш вақтида икки нафар ўт ўчириш ходими ҳалок бўлди, 12 нафари жароҳатланди. Ёнғин тўрт кундан буён давом этмоқда. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги ёзмоқда.

Ёнғин 21 июнь куни Ғарбий Коулун туманида чиққан. Агентлик маълумотига кўра, ёнғинни бартараф этиш учун 38 нафар ўт ўчириш ходими, бешта гидромониторли қурилма ва тўртта ёнғин автокрани жалб қилинган. Ҳонконг раҳбари Лян Чжэньин маъмуриятининг 23 июнь куни берган маълумотига кўра, у ҳалок бўлганлар ҳақида эшитиб, қаттиқ қайғуга чўмган.

Ҳонконгнинг RTHK радиостанцияси ёнғин чиққан бинога туташ эски турар-жойларда яшовчилар эвакуация қилингани ҳақида хабар берган.