Жаҳон | 19:08 / 24.06.2016
9724
1 дақиқада ўқилади
Путин: Россия Brexit жараёнига таъсир кўрсатмайди
Россия томони Буюк Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши бўйича жараёнга ҳеч қачон аралашмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилган.
«Биз ҳеч қачон аралашмаймиз, ҳеч қачон бу бўйича фикр билдирмаймиз. Воқеалар ривожини диққат билан кузатиб борамиз, лекин бу жараёнга таъсир кўрсатмаймиз, бунга ҳатто уринмаймиз ҳам», — дея унинг сўзларини РИА «Новости»..
Путин шунингдек, Россиянинг бу жараёнга аралашуви ҳақидаги хабарлар британияликларга таъсир ўтказишдан бошқа нарса бўлмаслигини таъкидлаган.
Бундан олдинроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Brexit жараёни Буюк Британиянинг ички иши экани ҳақида баёнот берганди.
Фото: © РИА Новости