Ўзбекистон | 15:22 / 24.06.2016
10264
1 дақиқада ўқилади
Путин: "ШҲТ Афғонистондан келиб чиқаётган терроризмга қаршилик кўрсатиши лозим"
РФ президенти Владимир Путин фикрича, ШҲТ мамлакатлари Афғонистон ҳудудидан келиб чиқаётган терроризм таҳдидига қаршилик кўрсатиш борасидаги ҳаракатларини фаоллаштириши лозим.
"Афғонистондаги вазият жиддий эътиборни талаб қилади. Афғонистонлик ҳамкорлар билан бирга, ушбу мамлакат ҳудудидан келиб чиқаётган терроризм таҳдиди ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка биргалида қаршилик кўрсатишни фаоллаштириш керак", — деган Путин, ШҲТ давлат раҳбарларининг кенгайтирилган йиғилишида.
У, шунингдек, гиёҳванд ўсимликлар етиштириш ва моддаларни ишлаб чиқишга барҳам бериш борасида иш олиб бориш зарурлигини, Афғонистонга иқтисодий ривожланишида ёрдам бериш кераклигини таъкидлаган.