Спорт | 16:13 / 24.06.2016
8658
1 дақиқада ўқилади
Роналду, сени кечирамиз, лекин биздан микрофон қарзсан!
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Венгрияга қарши ўйин олдидан Correio da Manhã нашри мухбирининг микрофонини сувга улоқтириб юборган эди. Бу масала Португалияда катта мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Correio da Manhã ТV Роналдудан расман кечирим сўрашини талаб қилмоқда. Correio da Manhã газетаси эса Роналдуни кечирди.
Газетанинг биринчи саҳифасида қуйидаги сўзлар ёзилиб чиқди: «Роналду, сени кечирамиз, лекин битта микрофон қарзсан».
Эслатиб ўтамиз, Венгрияга қарши ўйин 3:3 ҳисобида якунланган ва ўйинда Роналду иккита голга муаллифлик қилган эди.