Жаҳон | 10:23 / 24.06.2016
3997
1 дақиқада ўқилади

Шарқий Хитойда юз берган табиий офат қурбонлари сони 98 нафарга етди

Хитойнинг шарқий Цзянсу провинциясидаги Яньчэн шаҳри ва бошқа туманларида юз берган даҳшатли тўфон 98 кишини ҳаётдан олиб кетди. Синьхуа агентлигининг хабар қилишича, яна 800га яқин одам турли даражада жароҳат олган. 

Довул Цзянсу провинциясининг бир нечта туманларига ёпирилган. 23 июннинг иккинчи ярмида кучли жала ва дўл ёққан. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, даҳшатли шамол автомобилларни ағдариб, дарахтларни синдирган, уйларнинг томларини учириб кетган. 

Мамлакат ҳукумати табиат инжиқликларидан азият чеккан туманларга гуманитар ёрдам юборган, улар орасида, мингта ясама чайла ва 2 минг кровать ҳам бор. 

Метеорологларнинг маълум қилишларича, шамол тезлиги айрим жойларда сониясига 35 метрга етган. Ушбу довул, Яньчэн шаҳрида 1966 йилдан бери илк маротаба рўй берган.