Жаҳон | 14:13 / 24.06.2016
5531
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Ирландияда Британиядан ажралиб чиқиш бўйича референдум ўтказилиши мумкин

Шимолий Ирландиянинг "Шинн Фейн" миллий партияси раиси Деклан Керни Brexit бўйича референдум натижалари Бирлашган Қиролликдан ажралиб чиқиб, Ирландия билан бирлашишга доир референдум ўтказилишига сабаб бўлиши мумкинлигини маълум қилди. 

"Бу натижалар Шимолий Ирландиядаги сиёсий вазиятни жиддий ўзгартиради ва биз Ирландия билан бирлашишга доир референдум ўтказилишини йўлга қўямиз", - деди у. 

Шунингдек у бундай сайлов натижалари Британия ҳукуматини Шимолий Ирландия халқининг манфаатларини ифодалаш ваколатидан маҳрум қилишини қўшиб қўйди. 

Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши масаласига доир референдум 23 июнь куни бўлиб ўтди. Унда Brexit тарафдорлари ғолиб бўлишди.

Шимолий Ирландия ва Шотландия Британиянинг ЕИда қолиши тарафдори бўлишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш