Жаҳон | 09:10 / 24.06.2016
4034
2 дақиқада ўқилади

S&P: Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши унинг суверен рейтингини пасайтириши мумкин

Standard & Poor"s (S&P) рейтинг агентлиги Буюк Британия Европа Иттифоқи таркибидан чиқадиган бўлса, унинг ишончлилик рейтингини "ААА"дан (энг юқори сифатли мажбуриятлар) бир неча бандга пасайишини истесно қилмаяпти. Бу ҳақда агентликнинг РИА “Новости” ахборот агентлиги ихтиёридаги таҳлилий материалида айтилган.     

Материал агентлик томонидан 19 майда ўтган Корпорациялар молиявий директорлари уюшмаси учрашуви якунларига кўра тайёрланган. 

"Мамлакат Европа Иттифоқи аъзоси бўлиб қолиши керак. Бу жамоатчилик фикрининг кўплаб сўровномаларига асосланган ва букмекерлар котировкалари кўринишича машаққат билан эришиладиган ғалабани башорат қилмоқда. Агар овоз берувчилар бизни ҳайратлантириб, кўпчилик Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишига овоз берса, биз Буюк Британиянинг институционал кучи ва унинг ҳукуматининг барқарор ўсишга кўмаклашувчи сиёсатни шакллантира олиши қобилияти ҳақидаги тасаввурларимизнинг ўзгариши ортида баҳолашимизни бир неча поғонага пасайтиришимиз мумкин", дейилган материалда.  

Standard & Poor's 30 апрелда Буюк Британиянинг суверен рейтингини имкони бор максимал даража – "ААА" қилиб тасдиқлади. Рейтингнинг кейинги ўзгаришлари прогнози салбий бўлиб қолаётган эди ва агентлик Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши (Brexit) хавфи  мамлакат иқтисодиёти учун энг аҳамиятлиси бўлишидан огоҳлантирганди.

Буюк Британиядаги сўровномаларга кўра, мамлакат ЕИда қолади. Ушбу масала бўйича ўтказилган референдумда 48 фоиз британияликлар мамлакатнинг ЕИни тарк этишига, 52 фоизи эса бунга қарши чиқмоқда. Бундан овоз бериш участкалари ёпилгандан кейин чоп этилган YouGov сўровномалари натижалари гувоҳлик бермоқда.