Фан-техника | 08:21 / 24.06.2016
4611
1 дақиқада ўқилади

Швейцариялик талабалар энг тезкор электромобиль яратишди

Швейцариялик талабалар дунёдаги энг тезкор электромобилни йиғишди. Grimsel деб номланувчи (Бёрн Альпларидаги машҳур довон шарафига) машина 100 км/соат тезликка 1,513 сонияда (аввалги рекорд соҳибидан 0,2 сония тезроқ) эришади. Бу ҳақда Engadget маълум қилди.

Бу ютуқ кучли мотор ва автомобилнинг максимал енгиллаштирилган корпусининг уйғунлиги билан тушунтирилади: машинанинг корпуси бор-йўғи 167 кг ни ташкил қилади. Машина яратувчилари ҳозирча халқаро мусобақаларда иштирок этишни режалаштирмаяптилар.