Жаҳон | 07:43 / 24.06.2016
3706
1 дақиқада ўқилади
Volkswagen 10 млрд доллар товон пулини АҚШдаги 428 минг мижози ўртасида тақсимлайди
Volkswagen дизель моделлари сотиб олган АҚШдаги мижозларига 10,2 млрд доллар жарима тўлайди, деб хабар бермоқда ОАВ.
Ушбу пулни карбонат ангидриднинг атроф-муҳитга чиқарилишини камайтириб кўрсатувчи дастурий таъминот ўрнатилган автомобилларни сотиб олган 428 минг киши орасида тақсимлаш режалаштирилмоқда.
Товон пули миқдори минг доллардан 7 минг долларгачани ташкил қилади.
Аввалроқ Volkswagen АҚШ ҳукумати билан "дизель можароси" бўйича топширилган фуқаролик даъволари бўйича келишув тузгани маълум қилинганди.
Бу можаро ўтган йил сентябрида АҚШ ҳукумати Volkswagen’ни ўз дизель машиналарига зарарли чиқиндиларнинг кўрсаткичларини пасайтириб кўрсатувчи махсус дастурни ўрнатганликда фош қилганидан кейин авж олганди.