Фан-техника | 16:45 / 24.06.2016
3625
1 дақиқада ўқилади

WhatsApp орқали қўнғироқ қилиш миқдори кунига 100 миллионтага етди

WhatsApp ҳисоб-китобига кўра, фойдаланувчилар ҳар сонияда мингта қўнғироқни амалга оширишади. Асосий ҳолатларда улар дўстларига ва қариндошларига телефон қилишади. Бу яна бир бор одамлар мессенжерлардан анъанавий қўнғироқ қилиш воситасида фойдаланишини кўрсатиб берди. Бу ҳақда VentureBeat ёзмоқда. 

WhatsApp 2015 йилнинг баҳорида қўнғироқ хизматини ишга туширган эди. Мартда бу хизмат Android қурилмалари, апрелда эса iOS қурилмалари учун ишлайдиган бўлди. Windows Phone дастурлари учун эса 2015 йилнинг ёзида ишга туширилди.

2016 йилнинг февраль ойида компания мессенжернинг ойлик аудиторияси 1 млрд.га етганлиги ҳақда хабар берган эди.