Иқтисодиёт | 07:25 / 24.06.2016
6305
1 дақиқада ўқилади

WSJ: Bank of America АҚШ ҳукуматига тарихдаги энг катта жарима тўлайди

Bank of America (BofA) банкининг бўлими Merrill Lynch мижозларнинг миллиардлаб долларлик маблағларидан фойдаланганини тан олди ва АҚШ регулятори томонидан қўйилган шартларни бажаришга рози бўлди, деб ёзмоқда Wall Street Journal.

"Банк бўлими Merrill Lynch мижозларнинг маблағларидан фойдаланган ҳолда кўп поғонали транзакцияларга алоқадорлиги сабабли 415 млн доллар жарима тўлайди. Омонатчиларнинг пуллари биржада қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар учун захира ҳисоблар сифатида ишлатилган, агар муваффақиятсизликка учралганда мижозлар маблағларининг катта қисмини йўқотган бўлардилар", деб айтилмоқда хабарда.

Нашрнинг таъкидлашича, бу жарима АҚШ қимматбаҳо қоғозлар комиссияси қоидаларини бузганлик учун, омонатчилар манфаатини ҳимоя қилишга йўналтирилган тарихдаги энг катта жаримадир. 

Аввалроқ Barclays ва Credit Suisse банклари АҚШ ҳукуматига молиявий фирибгарликлар учун умумий ҳисобда 154 млн доллар жарима тўлаши маълум қилинганди.