Жаҳон | 20:32 / 25.06.2016
5370
1 дақиқада ўқилади
"Аш-Шабоб" жангарилари Сомали пойтахти марказидаги меҳмонхонага бостириб кирди
"Аш-Шабоб" террорчилик ташкилоти жангарилари Сомали пойтахти Могадишо марказида жойлашган Nasahablood меҳмонхонасига бостириб киришди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
"Аввал террорчи-ҳудкуш портловчи моддани портлатган, сўнгра жангарилар меҳмонхонага бостириб кирган. Айни вақтда улар ичкарида бўлиб, улар билан отишма олиб борилмоқда", деб маълум қилди маҳаллий полиция ходими.
Айни вақтда қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
2016 йил июнь бошида жангарилар Могадишодаги меҳмонхонага ҳужум қилганди.
Фото: AP