Жаҳон | 16:25 / 25.06.2016
7185
1 дақиқада ўқилади

Бир миллиондан ортиқ британиялик қайта референдум ўтказишни талаб қилмоқда

Буюк Британия парламенти сайтига жойлаштирилган петицияни бир миллиондан ортиқ фуқаро имзолаган. Улар, мамлакатнинг ЕИдаги аъзолигига ойдинлик киритувчи референдумни қайта ўтказишни талаб қилишмоқда. 

Тошкент вақти билан соат 16-13да уни 1 206 919 киши имзолаган. Қайд этилишича, петицияни Британия парламенти муҳокама этиши учун, уни 100 минг фуқаро имзолаши кифоя қилади.

 

фото:Google image