Жаҳон | 01:04 / 25.06.2016
9317
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда Google фойдаланувчилари орасида "ЕИ нима?" ибораси етакчилик қилмоқда

Буюк Британия да Google фойдаланувчилари орасида "ЕИдан чиқиш қандай хавф солади?" ва "ЕИ нима?" каби иборалар Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида аъзолиги бўйича референдум натижалари эълон қилингандан кейин етакчилик қилмоқда.

Маълум қилинишича, бу саволлар мос равишда 1- ва 2-ўринни эгаллаган.

3-ўринда "ЕИга қандай давлатлар киради?", 4-ўринда Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши оқибатлари ҳақидаги савол бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш