Жаҳон | 13:59 / 25.06.2016
5324
1 дақиқада ўқилади

ЕИ ва Британия бир-бирини диққат билан тинглаши лозим

ГФР ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайернинг фикрича, ЕИ ва Буюк Британия ўртасидаги келгуси алоқалар ривожи, уларнинг бир-бирини нақадар диққат билан тинглашига боғлиқ бўлади, деб хабар қилган РИА «Новости».

У, Франция, Италия ва Бенилюкс мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашувидан аввал, журналистлар билан ўтказган мулоқотида шундай фикрларни билдирган. 

«Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишига оид саволларнинг ҳаммаси ҳам ойдин эмас. Барчаси, биз бир-биримизни қанчалик диққат билан эшитишимизга боғлиқ», — деган Германия ташқи ишлар вазири. 

Унинг айтишича, бугунги кунда Европа тинчлик ва барқарорликнинг лойиҳасининг амалдаги муваффақиятли аксидир. 

Аввалроқ, АҚШ президенти Барак Обама Бритаия референдуми натижаларини ГФР канцлери Ангела Меркель билан муҳокама этгани хабар қилинган эди.

 

фото:© AFP 2016/ John MacDougall