Жаҳон | 14:17 / 25.06.2016
5075
1 дақиқада ўқилади
Губернатор Белых порахўрликда айбланмоқда
РФ Тергов қўмитаси Киров вилояти губернатори Никита Белыхни ўта йирик миқдорда пора олганликда айблаяпти, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
Бу ҳақда, Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин маълум қилган.
Аввалроқ, Россиянинг Киров вилояти губернатори Никита Белых 400 минг евро пора олаётганда қўлга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Унинг собиқ ўринбосари Сергей Карнаухов, мазкур ҳибсга олишни, фирибгарликда айбланган кировлик тадбиркор Альберт Ларицкининг қамоққа олиниши билан боғлаган.
Белых — мухолифатдаги Ўнг кучлар иттифоқининг собиқ етакчиларидан бири бўлиб, 2009 йилда, Дмитрий Медведев президентлиги даврида губернаторликка тайинланган эди.