Жаҳон | 16:41 / 25.06.2016
16017
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Порошенко Донбассда отишмага дуч келди
Украина президенти Петр Порошенко, аксилтеррористик амалиёт кучларининг Донецк йўналиши бўйлаб жойлаштирилган таянч марказларини кўздан кечираётган вақтда, отишма остида қолди, деб хабар қилмоқда УНИАН.
Украина президенти маъмуриятининг АТА масалалари бўйича вакили Андрей Лысенконинг баёнотига кўра, Зайцево, Майорск, Авдеевка, Опытний ва Водянойда миномет зарбалари берилган, Пескада артиллериядан ўқ узилган. Лысенконинг қайд этишича, жами бўлиб, "130дан ортиқ мина ва 26та снаряд отилган".
Лысенко, айни позицияларда мамлакат президенти Порошенко ҳам бўлганини айтар экан, у зарбаларга қарамай, бир нечта таянч пунктларини кўздан кечириб, украин ҳарбийлари билан учрашганини маълум қилди.