Фан-техника | 10:01 / 25.06.2016
5906
1 дақиқада ўқилади
Telegram «Ярова қонуни»даги талабларни бажаришдан бош тортди
Telegram месенжери ва «ВКонтакте» асосчиси Павел Дуров Россия Давлат думаси депутати Ирина Ярова ҳамда сенатор Виктор Озеров томонидан ишлаб чиқилган аксилтеррористик қонун талабларини бажаришдан бош тортди, деб хабар қилмоқда «Росбалт».
«Telegram фойдаланувчиларга тегишли шахсий маълумотлар ва шифрлаш калитларини учинчи томон, ҳукумат ҳам шулар жумласидан, бермайди. Алоҳида бир давлатда қабул қилинаётган қонунлар бу сиёсатга таъсир кўрсата олмайди», — деб аниқлик киритган Дуров.
Маълумки, Россия Давлат думаси, «Ярова тўплами» деб номланувчи аксилтеррористик қонунни қабул қилган, у интернет хизматлари зиммасига, хабарларни ўқиш имконини берадиган махсус калитларни махсус хизматларга бериш мажбуриятини юклар эди.
Фото: REUTERS/Dado Ruvic