Иқтисодиёт | 12:17 / 25.06.2016
5893
1 дақиқада ўқилади

Украина бизнеси 2016 йил биринчи чорагида 42 млрд доллар зарар кўрди

Украина бизнесининг жорий йил биринчи чорагида кўрган иқтисодий талофати 1,068 триллион гривен (жорий курс бўйича 42,9 миллиард АҚШ доллари)ни ташкил этган. Бу ҳақда, Украина парламентининг солиқ ва божхона сиёсати бўйича қўмитаси раҳбари Нина Южанина маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда амал қилаётган даромад солиғи бизнес зарарини 3ойда бир триллион гривенга етказган. 

Южанинанинг айтишича, бугунги кунда "мамлакатдаги даромад солиғи сунъий йўл билан тўпланади - уларнинг ярмидан кўпи ортиқча тўловлар натижасида йиғилади".

 

фото:Google image