Жамият | 13:21 / 25.06.2016
11252
1 дақиқада ўқилади

Валюта олди-сотдиси билан шуғулланган шахсга қилмишига яраша жазо тайинланди

Баъзи фуқароларимиз валютани ноқонуний равишда олиш ва ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Бу борада Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан мунтазам назорат тадбирлари ўтказилиб, бундай енгил даромад топиш йўлига ўтган шахсларнинг қилмишлари фош этилмоқда.  Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда. 

Хусусан, фуқаро Шамил Жаниевнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда фуқаро Феруз Бўриевнинг қилмиши фош этилди. Тезкор тадбирда чет эл валютаси олди-сотдиси билан шуғулланиб келган Ф.Бўриев фуқаро Ш.Жаниевга 15 минг АҚШ долларини сотаётган вақтда ушланди. 

Суд томонидан Ф.Бўриевга қилмишига яраша жазо тайинланди.