АҚШда уй мушуги бир жуфтликни гаровга олди
АҚШнинг Висконсин штатида бир аёл қутқарув хизматига қўнғироқ қилиб, у билан турмуш ўртоғини уйларидаги мушук "гаровга олганини" маълум қилган. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.
"Бизнинг савол бироз ғалати эшитилиши мумкин, бизда мушук бор ва у эсидан оғиб қолган кўринади, у эримга ҳужум қилди. Биз ўз уйимизда гаровда ушланиб тургандекмиз ва мушукдан халос бўлиб учун кимдандир ёрдам ва бизни қутқаришларини сўрасак бўладими?", деб айтган аёл.
Чақириқ бўйича воқеа жойига полиция ходимлари етиб келиб, "ғазабланган мушукни" тутишган. Мушук эгалари жабрланмаганлар.
Нашрнинг ёзишича, мушуклар чақалоқлардан ташқари, одамни ўлдира олмайдилар ва АҚШнинг замонавий тарихида бундай ҳолат қайд қилинмаган.
Нашр мушукнинг кейинги тақдири ҳақида маълумот бермаган.