FT: Intel киберхавфсизлик билан шуғулланувчи бўлимини сотмоқчи
АҚШнинг Intel корпорацияси ўзининг антивирус дастурий таъминотини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи McAfee бўлимини сотишни ўйламоқда, деб ёзмоқда Financial Times.
Бунга яқин одамларнинг айтишича, корпорация киберхавфсизлик бўйича бўлимининг кейинги тақдирини банкирлар билан муҳокама қилган. Бироқ корпорация тармоқдаги энг йирик битим режалаштирилаётгани ҳақида оммавий равишда изоҳ беришдан бош тортган.
Intel McAfee‘ни 2011 йилда 7,7 млрд долларга сотиб олган.
Нашрнинг маълум қилишича, инвесторлар борган сари кўпроқ киберхавфсизлик соҳасидаги харидларга қизиқмоқдалар ва бу компаниялар ўз бизнесларининг киберҳужумлардан ҳимоялаш борасида кўпроқ қизиқа бошлаганлари билан боғлиқ. Таъкидланишича, бир қатор шундай фирмалар McAfee’ни сотиб олиш учун бирлашишга тайёр.