Жамият | 07:42 / 26.06.2016
7967
2 дақиқада ўқилади

Хитой хори Путиннинг Хитойга ташрифи шарафига "Калинка-малинка" қўшиғини куйлаб берди

Россия президенти Владимир Путин ва Россия делегациясининг Хитойга ташрифи шарафига Хитой хори машҳур "Калинка-малинка" рус қўшиғини юқори мартабали меҳмонларга ижро қилиб берди. Хитой томони вакилларининг айтишича, улар шу тариқа меҳмонлар ва рус маданиятига ҳурматларини кўрсатишди. Хитойлик артистлар қўшиқнинг жўшқин кайфиятини ажойиб даражада етказиб бера олишди: улар қўшиқни ҳуштак чалиб, рақсга тушиб ижро этишди.

Ушбу ижро Путинда ҳам, иккала делегацияда ҳам ижобий таассуротлар қолдирди: Путин қўшиқдан сўнг артистларнинг ҳар бири ҳар бири билан қучоқлашиб, бундай совға учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Пекинда Путин ўзининг хитойлик ҳамкасби Си Цзиньпин билан икки давлат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилиш ва бир қатор масалалар бўйича янги келишувлар тузиш учун учрашди.

Бир неча ҳафта аввал Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Сочида ўтган Россия-АСЕАН саммити вақтидаги концертда "Калинка-малинка" қўшиғига рақсга тушиб, интернет юлдузига айланганди.