Жаҳон | 14:04 / 26.06.2016
6025
1 дақиқада ўқилади
Ироқ ҳарбийлари Ал-Фаллужани ИШИДдан тўла озод этгани ҳақида эълон қилди
Ироқ ҳарбий қўмондонлиги Ал-Фаллужа шаҳрининг ИШИД жангариларидан бутунлай қайтариб олингани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда шаҳарни озод этишда иштирок этган бўлинмадаги манбасига асосланган ҳолда АР хабар тарқатган.
Анбар вилояти ҳудудидаги Ал-Фаллужа шаҳри 2014 йилда ИШИДнинг Ироқ ҳудудида эгаллаган илк шаҳри бўлганди.
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абади 23 май куни ушбу шаҳарни озод этиш мақсадида юриш бошлангани ҳақида маълум қилганди. Ироқ армияси АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётлари ҳамроҳлигида ҳарбий амалиётларга киришди.
Бу шаҳар Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридан 65 км ғарбда жойлашган бўлиб, ИШИД бу шаҳарни мамлакатнинг турли шаҳарларида теракт содир этиш учун плацдармга айлантирганди.