Жамият | 13:51 / 26.06.2016
5354
1 дақиқада ўқилади

Мехикода одамлар томонидан ўлдирилган мамонт скелети бўлаклари топилди

Мексикалик палеонтологлар Мехико шаҳри яқинидаги ҳудуддан 14 минг йил муқаддам яшаган мамонт қолдиқларини топишди. Мутахассисларнинг қайд этишича, жонивор одамлар томонидан ўлдирилган ва бўлакларга ажратилган.

Археолог Луис Кордобанинг айтишича, мамонт қолдиқлари Тультепек қишлоғидаги кўчалардан бири остидан, 2 м чуқурликда аниқланган.

Аниқланишича, жонивор ўлдирилишдан олдин 20 ёки 25 ёшда бўлган. Унинг скелети деярли тўла тикланган.

Олимлар бу мамонт скелетини музейга ўрнатишга умид қилишмоқда.

Бундан олдин ҳам Мексика ҳудудида кўплаб мамонтларнинг скелетлари топилганди.

Шу вақтгача бу мамлакат ҳудудида 50та мамонт жасади қолдиқлари аниқланган.

Ўз вақтида Колумба мамонтлари Америка қитъаси бўйлаб кенг тарқалган бўлган.