Спорт | 10:31 / 26.06.2016
5512
1 дақиқада ўқилади

Мората: Италия терма жамоасидаги дўстларим уларга қарши шлемда майдонга тушишимни маслаҳат беришди

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Евро-2016 мусобақасининг 1/8 финалида Италияга қарши кечадиган учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз майдонда хавфли бўлишни истасак, бирдамликни сақлаб қолишимиз зарур. Одамлар сўнгги вақтда биз ҳақимизда кўплаб миш-мишлар тарқатишди. Айниқса Жерар Пике ҳақида. Бу кулгили.

“Ювентус” ҳамда Италия терма жамоасидаги дўстларим уларга қарши майдонга шлем кийиб майдонга тушишимни маслаҳат беришди.

Италияликлар таркибида Кандрева майдонга туша олмайди ва бу улар учун катта йўқотиш”, – деди Мората.

Манба: Tribuna.uz