Жаҳон | 12:50 / 26.06.2016
5703
1 дақиқада ўқилади
Нигерия армияси террористлар қўлидан 5 минг асирни озод қилди
Нигерия Қуролли кучлари мамлакат шимоли-шарқида ўрнашган жангарилар қўлидан 5000 кишини озод қилди. Бу ҳақда армиянинг твиттердаги саҳифаси орқали хабар қилинган.
"Нигерия қуролли кучлари Борно штати ҳудудидаги яна бир қанча қишлоқдан суриб чиқарди. Жанглар давомида 6 киши ўлдирилди, асирликда сақлаб келинган 5000 киши озод қилинди", дейилган хабарда.
Нигерия ҳудудида "Боко Ҳарам" ташкилоти ҳаракатланади. Унинг аъзолари ғарбона одатлар Нигерия ҳаётига кириб келишига қаршилик кўрсатади ва бутун мамлакат ҳудудига шариат тартибларини ўтказишни мақсад қилган. Ташкилот Нигериядан ташқарида ҳам, Камерун, Чад ва Нигер ҳудудларида бир неча йиллардан буён давомли равишда терактлар содир этиб келади.