Ракитич: Ҳеч қачон кийим алмаштириш хонасида Португалия билан ўйиндан кейиндаги каби кўп кўз ёши кўрмагандим
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич хорватиялик футболчиларнинг Евро-2016 турнири чорак финалида Португалияга қарши ўйиннинг қўшимча бўлимлари вақтида мағлуб бўлишидан кейин интервью берди.
«Афсуски, бизнинг жамоа уйга қайтади. Бу спорт, биз энди Португалияни ғалаб ва чоракфинал билан табриклашимиз керак. Ўйин охирида гол ўтказиб юбориш ҳамиша оғир. Бу вазиятда керакли сўзларни топиш қийин, спортда ҳамиша ҳам адолатли натижалар бўлавермайди.
Хорватия терма жамоаси Европадаги энг кучли терма жамоалардан бири эканини намойиш қилиб бўлган, лекин биз ўз ўйинимизни янада ривожлантиришимиз керак.
Мен кийим алмаштириш хонасида бугунгидек кўп кўз ёшларни кўрмагандим.
Барчага қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат. Биз қўлимиздан нима келса, шуни қилдик. Мен ҳозирча бу мағлубиятни изоҳлайдиган сўз топа олмаяпман», — дея Ракитичнинг сўзларини келтиради Хорватия футбол иттифоқининг расмий сайти.
Манба: Tribuna.uz