Жамият | 19:10 / 26.06.2016
3947
1 дақиқада ўқилади

Сицилия бўғозида 1,5 мингга яқин муҳожир қутқариб қолинди

Италиянинг жанубий соҳилларини Африканинг шимолий соҳилларидан ажратиб турувчи Сицилия бўғозида 1,4 мингдан кўпроқ муҳожир қутқариб қолинди. Бу ҳақда АNSА ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, муҳожирлар 8 та шиширилган кема ва бир қайиқда бўлган. Муҳожирларни қутқариш бўйича операцияда Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизматининг катерлари, Италия ҳарбий-денгиз кучлари ва Европанинг Frontex агентлиги кемалари иштирок этди. 

АNSА’нинг маълум қилишича, бир неча минг қутқарилган муҳожир Италиянинг турли портлари: 1,3 минг киши Бриндизига, 665 киши Сицилиядаги Мессинага ва 800 киши Кальярига етказилган.