Жаҳон | 21:37 / 26.06.2016
7095
1 дақиқада ўқилади
Шотландия Brexit’ни блоклаб қўйиши мумкин
Шотландия ҳукумати Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича қарорга тақиқлов қўйиши мумкин, деб маълум қилди Шотландия бош вазири Никола Стержен интервьюсида.
Унинг айтишича, агар Британия ҳукумати Шотландия ҳукуматига ЕИдан чиқиш масаласини қўяса, Стержен "албатта" мамлакат парламенти аъзоларига бу масала бўйича "қонунан рухсат" бермасликни сўрайди.
Стерженнинг эслатиб ўтишича, у томонидан бошқариладиган партияда парламентдаги 129 ўриндан 63 ўрин мавжуд.
Шунингдек, бош вазир вазиятнинг ўзгариши ва Шотландия ҳукуматининг Британия билан, Лондоннинг Брюссель билан ва Шотландиянинг Брюссель билан музокаралари нимага олиб келишини кузатиш кераклигини қўшимча қилди.