Спорт | 19:46 / 26.06.2016
5409
1 дақиқада ўқилади

Тайсон Фьюри допинг-синовдан ўта олмагани ҳақидаги хабарларни рад этди

Супероғир вазнда IBО, WBО ва WВА йўналишлари чемпиони Тайсон Фьюри тақиқланган моддалар қабул қилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилиб чиқди. Британиялик ушбу боксчининг жамоаси томонидан билдирилган эътироз BoxingNews сайтида келтирилган.

Бундан олдинроқ Mirror нашрида унинг ўтган йили февраль ойида Кличкога қарши жанги олдидан топширган анализлари қайта текширилганда нандролон моддаси топилгани ҳақида хабар берилганди.

Фьюри ўзининг инстаграмида украиналик Владимир Кличко билан реванши жароҳати туфайли қолдирилиши ҳақида хабар қилганди. 2015 йилнинг ноябрида у Кличкони ҳакамлар баҳосига кўра мағлубиятга учратганди.

Ушбу боксчилар ўртасидаги реванш жанги 9 июль куни Манчестер шаҳрида ўтказилиши белгиланган. Фьюри профессионал фаолиятида бирон марта мағлубиятга учрамаган (25 ғалаба, 18 нокаут). Кличко 64 ғалаба (53 нокаут) ва 4 мағлубият қайд этган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш