Ўзбекистон | 16:32 / 26.06.2016
26963
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ва Фарғона водийсида ер силкиниши сезилди

Бугун, 26 июнь кун маҳаллий вақт билан соат 16:25да Тошкент шаҳрида зилзила кучи сезилди. Тошкент шаҳри аҳолиси тахминан 3 балли зилзила кучини сезишган.

Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Қирғизистон, Хитой ва Тожикистон чегараси туташган ҳудудда  жойлашган. 6,7 балли бу зилзила ўчоғи Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридан 381 км жанубда, Ўш шаҳридан 117 жануби-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 40 километр чуқурликда жойлашди.

Ўзбекистоннинг шарқий вилоятларида, хусусан Андижон вилоятида тахминан 5 балли зилзила сезилган.

«Тошкент» сейсмостанцияси ҳозирча бу зилзила ҳақида маълумот бермади.