Жамият | 16:04 / 26.06.2016
5551
1 дақиқада ўқилади

Внуково аэропортида 1 кун ичида 2 киши вафот этди

Москва шаҳридаги Внуково аэропортида йўловчилардан бири юрагидаги муаммо туфайли жон берди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги ўз манбасига асосланиб хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу 1 кун ичида иккинчи марта аэропорт ҳудудида юз берган ўлим бўлди.

Манба маълумотига кўра, 2 ҳодиса ҳам иссиқ ҳарорат туфайли юрак етишмовчилиги келиб чиқиши ортидан юз берган.