WSJ: Эрдўған Трампнинг исмини Истанбулдаги бинодан олиб ташлашни таклиф қилди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулнинг ишбилармонлик туманида АҚШдаги бино кўринишида қурилган Trump Tower биносини АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ўзига "исломофоб" сўзларни айтишга ижозат бергани учун қайта номлашга чақирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Эрдўғаннинг нуқтаи назаридан, Трамп "Америкадаги мусулмонларга тоқат қила олмайди" ва шунинг учун унинг исми бинолардан биридан "тезда олиб ташланиши" лозим.
Tower Trump турар жой ва бизнес-мажмуаси 2012 йилда Dogan Sirketler Grubu Holding AS турк компанияси томонидан қурилган. У 37 ва 39 қаватли иккита минорадан ташкил топган. Мажмуа Трампга тегишли компаниянинг франшизаси билан қурилган. Унинг очилишида Эрдўған ҳам иштирок этган, бироқ ҳозир у бу хато бўлганини айтмоқда.
Трамп ўз нутқларида АҚШдаги мусулмонлар устидан назоратни кучайтириш, улар ҳақида маълумотлар тўплаш ва мусулмонларга умуман мамлакатга киришни тақиқлашни таклиф қилган.