Жаҳон | 08:52 / 27.06.2016
4211
1 дақиқада ўқилади

АҚШда поезд ва автомобилнинг тўқнашиши оқибатида 4 бола ҳалок бўлди

АҚШнинг Колорадо штатида йўловчи поезди ва автомобиль тўқнашиб кетди, деб маълум қилди NBC News.

Тўқнашув оқибатида автомобилда бўлган 5 киши ҳалок бўлди. Улар орасида 4 бола бўлган. Бир киши омон қолган.

Терговчиларнинг айтишича, барча қурбонлар хавфсизлик камарини таққан ҳолда бўлганлар. Таъкидланишича, автомобиль ҳайдовчиси темир йўл изларини кесиб ўта олмагани аварияга сабаб бўлган.  

Ўз навбатида, Чикагодан Лос-Анжелесга кетаётган поезддаги 280 дан кўпроқ йўловчидан ҳеч қайси бирига жароҳат етмаган.

 

фото:Google image