Жаҳон | 20:01 / 27.06.2016
9475
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад фронт чизиғидаги ҳарбийлар билан бирга ифторлик қилгани видеоси тарқалди

Сурия Араб республикаси президенти Башар Асад тунги вақтда армиянинг Дамашқ яқинида жойлашган олдинги маррасига ташриф амалга оширган.

САНА ахборот агентлиги хабарига кўра, сурияликлар етакчиси аскарлар билан бирга ифторлик қилган.

Асад Шарқий Гута вилояти ҳудудидаги  Харрабада жойлашган бўлинма ҳарбийлари билан суҳбатлашган.

У «аскарлар билан биргаликда баҳам кўрилган таом ўз ҳаётидаги энг тотли таом экани»ни айтган.

Бундан олдинроқ Сурияда миллий сулҳ бўйича давлат вазири Али Ҳайдар Дамашқ мухолифат вакиллари иштирокида янги вазирлар маҳкамаси тузиш имкониятлари кўриб чиқилаётгани ҳақида айтганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш