Жаҳон | 10:30 / 27.06.2016
4012
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Шотландия ЕИнинг янги молиявий маркази бўлиши мумкин

Буюк Британия парламенти фикрича, Brexitдан сўнг, Шотландия ЕИнинг янги молиявий маркази бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg агентлиги.

Парламентнинг ғазначилик масалалари бўйича қўмитаси аъзоси Марк Гарнер сўзларига кўра, Шотландия ЕИ таркибида қолиб, Лондон ўрнини эгаллаши мумкин. 

Гарнер, Шотландия вазири Никола Старжен ўрнида бўлганида мамлакат учун нима қилиши мумкинлигига ойдинлик киритган. 

«Мен, Лондон вориси бўлиш мақсадида молиявий хизматларни Шотландияга қаратишга ҳаракат қилардим», — деган Гарнер.

Унинг қайд этишича, Шотландия табиий захиралардан икки йил муқаддам режалаштирган даромадни ололмаган. 

Аввалроқ, шотландияликларнинг 60 фоизи, Буюк Британия ЕИ таркибини тарк этгач, Бирлашган Қиролликдан чиқишни ёқлаётгани ҳақида хабар қилинган эди.