Жаҳон | 22:39 / 27.06.2016
4859
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия бош вазири Brexit бўйича қайта референдум ўтказилишини истесно қилди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакатнинг Европа Иттифоқидаги иштироки бўйича қайта референдум ўтказилишини истесно қилди, деб хабар бермоқда The Independent нашри.

Таъкидланишича, 27 июнда Кэмерон Brexit бўйича овоз берилгандан бери вазирлар маҳкамасининг биринчи йиғилишини ўтказди. Йиғилишда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш вариантларни ишлаб чиқиш бўйича махсус ҳукумат бўлимини яратиш бўйича режалар тасдиқланди. 

Аввалроқ Буюк Британия Brexit бўйича қўмита яратаётгани маълум қилинганди.

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдум 23 июнда бўлиб ўтди. Brexit тарафдорлари 51,9 фоиз овоз билан ғалаба қилдилар.

Буюк Британияда бу масала бўйича қайта референдум ўтказилиши бўйича илтимосномага 3 млн одам имзо қўйди.