Жамият | 22:45 / 27.06.2016
7234
1 дақиқада ўқилади

Google қароргоҳида ўтов пайдо бўлди

Google X’нинг Калифорниядаги штатида ўтов пайдо бўлди, уни компаниянинг қирғистонлик ходими Тилек Мамутов ўрнатди. У бу ҳақда фейсбукда маълум қилди

"Ҳамкасбим Эмилига ёрдам учун ва бу ўтовни қилиб берган Ричардга раҳмат", деб айтилмоқда хабарда.

Мамутов ўтов учрашувлар учун хона сифатида хизмат қилишини маълум қилди. У хабарига ўтовнинг ўрнатилиши жараёни ва ички кўриниши акс этган бир нечта фотосуратларни илова қилди.

Мамутовнинг фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирилган маълумотга кўра, у интернетга киришга эга бўлмаган одамларга аэростатлар ёрдамида интернетни тақдим қилиш технологияси – Project Loon устида ишлайди.