Жамият | 16:56 / 27.06.2016
6537
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонлик аълочи саволга нотўғри жавоб бергани учун ҳибсга олинди
Ҳиндистонда ихтисослаштирилган предмет номини тўғри ифодалай олмагани учун аълочи ўқувчини ҳибсга олишди. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.
Полициянинг Бихар штатидан бўлган 17 ёшли Руби Ройга бўлган шубҳаси у ҳинд телеканалларидан бирига берган интервьюсидан сўнг пайдо бўлди. Қизча political science сўзини тўғри талаффуз қила олмаган ва уни “кулинарияга оид атама”, дея эътироф этган.
Интервью катта шов-шувга сабаб бўлди ва Руби қайта топшириш имтиҳонидан ўтказилди. Қизчага вазифа этиб XVI-XVII асрларда яшаган ҳинд шоири ва файласуфи Тулсидас ҳаёти ва ижоди ҳақда эссе ёзиш топширилди. Руби Рой эсседа «Тулсидас жи, пранам» («ҲурматлиТулсидас, салом») деган сўзларни ишлатган. Ана шундан кишини ҳибсга олган.
фото:Getty Images