Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбул аҳолиси соқов йигит билан мулоқотда бўлиш учун бир ой давомида имо-ишора тилини ўрганди
Одатдагидек, тонгги сайр учун кўчага чиққан Мухаррам тасодифан унга фақат имо-ишора тилини биладиган инсонлар дуч келаётганлигини сезиб қолди.

Аввал у билан имо-ишора тилида саломлашишди...


Кейин Мухаррамга рогалик ва олма ҳадя этишди.

Йигит ушбу ҳолатлардан чексиз ҳайратда эди..

Ҳайдовчи ҳам Мухаррам билан имо-ишора тилида саломлашди.

Охир-оқибат йигитга ушбу жараённинг тарихини сўзлаб беришди.

Шундай қилиб, йигит “Тўсиқларсиз дунё-бизнинг орзуимиз” дастурининг бош қаҳрамонига айланди.

Ушбу дастур доирасида Мухаррам яшайдиган шаҳар аҳолиси бир ой давомида имо-ишора тилини ўрганишга "бел боғлашди" ва бунга эришишди ҳам.

Буларнинг ҳаммаси унинг учун уюштирилган эканлигини билган Мухаррам кўз ёшларини тутиб туролмади.