Қозоғистонда автомобиллар учун электрон паспортлар киритилди
Қозоғистонда Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар билан бир қаторда автомобиллар учун электрон паспортлар киритилмоқда. Бу ҳақда ЕОИИ хабарига иқтибос келтирган ҳолда nur.kz портали хабар бермоқда.
27 июнда ЕОИИда транспорт воситаси (транспорт воситаси шассиси), ўзиюрар машина ва бошқа техника турлари паспортининг ягона шаклларини киритиш ва электрон паспортлар тизимини ташкиллаштириш ҳақидаги келишув кучга кирди.
"Ҳужжатнинг кучга кириши Иттифоқда автомобиль, қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш ва бошқа техника турларининг эркин айланмаси учун самарали шароитлар яратилганини англатади", дейилган хабарда.
Иттифоқдош давлатларда транспорт воситаларини расмийлаштиришнинг ягона шакли амал қилишни бошламоқда.
Таъкидланишича, транспорт воситалари эгалари учун автомобилларни кўчириш, сотиш-сотиб олиш ва ғилдиракли-занжирли объектлар билан боғлиқ бошқа амалларда тегишли тартиботлар анча соддалашади.
Гап транспорт воситалари, шасси, ўзиюрар машиналардан фойдаланиш, сотиш-сотиб олиш ва уларга нисбатан бошқа қонуний ҳаракатлар, уларни фойдаланишга киритилишини тартиблаштириш, Иттифоқнинг божхона чегараси орқали ҳаракатланиши назоратини таъминлаш, бу соҳадаги қоидабузарлар билн курашиш ҳақида кетмоқда.
Келишув қоғоздаги шакллардан электрон пспортларга ўтишга имкон беради.
ЕОИИ ҳудудида муомалага чиқувчи транспорт воситалар, ўзиюрар машиналар ва бошқа техника турлари ҳақида ягона база яратилади. Уларда электрон кўринишда максимал тўлиқ техник ва бошқа маълумот тақдим қилиниши имконияти таъминланган.