Жаҳон | 11:35 / 27.06.2016
7528
2 дақиқада ўқилади

Лондон собиқ мэри Brexit оқибатлари ҳақида фикр билдирди

Лондон шаҳрининг собиқ мэри, евроскептик Борис Жонсон The Telegraph газетасидаги мақоласида, Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги хусусида қарашларини билдирган. 

Унинг сўзларига кўра, Британия Brexitдан кейин ҳам ЕИ билан алоқаларини ривожлантиради. Жонсоннинг фикрича, Brexit «асрнинг энг ноёб сиёсий воқеасидир». Таълим, маданий ва гуманитар каби соҳалардаги мавжуд алоқалар сақлаб қолинади.

Жонсоннинг ишонч билдиришича, ЕИда истиқомат қилаётган британияликлар ҳуқуқлари тўлиқ таъминланганидек, ЕИнинг Қиролликдаги фуқароларига ҳам ҳеч ким тайзиқ ўтказмайди. Бундан ташқари, ягона бозор ва ҳаракатланиш эркинлиги сақлаб қолинади. 

Лондон собиқ мэрининг таъкидлашича, биргина нарса ўзгариши мумкин, у ҳам бўлса, Британия «ЕИ қонунчилигининг чегарасиз ва ношаффоф тизимидан» ўзини халос этиб, Европа судининг таъсиридан қутилади. 

Жонсон шу билан бирга, Шотландияда мустақиллик учун референдум ўтказиш заруратини кўрмаётганини қайд этган.

 

фото:Reuters