Жаҳон | 00:13 / 27.06.2016
4394
1 дақиқада ўқилади

Манба: Исроил ва Туркия алоқаларни нормаллаштириш ҳақида келишиб олди

Исроил ва Туркия алоқаларни нормаллаштириш ҳақида келишувга эришди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Бу ҳақда юқори лавозимдаги исроиллик амалдор маълум қилган. 

Туркия ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча бу борада ҳеч қандай баёнот бермаган.

Икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг тикланиши ҳақида расман 27 июнда эълон қилиниши кутилмоқда.

Апрелда Туркия ташқи ишлар вазирлигида Туркия ва Исроил муносабатларни нормаллаштиришда сезиларли тараққиётга эришганлари маълум қилинганди. 

Исроил ва Туркия ўтмишда стратегик ҳамкорлар бўлган, бироқ улар ўртасидаги муносабатлар 2010 йилда исроиллик денгиз пиёда аскарлари Фаластинни қўллаб-қувватлаган 10 туркни ўлдирганликларидан кейин ёмонлашган.